Ибрагимовичнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

"Милан" клуби форварди Златан Ибрагимович қачон сафга қайтиши маълум бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 38 ёшли шведнинг сон мушаклари жароҳатланган, аммо вазият у қадар жиддий эмас. Златаннинг соғайиши учун тахминан 10-30 кун талаб этилади.

Ибрагимович “Милан”га қишки трансферлар даврида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!