Иброҳим Йўлдошев ҳам "Бургутлар" оиласига қўшилди

  • 4 декабрь, 23:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Селекцияни фаол равишда олиб бораётган “Бургутлар”нинг навбатдаги нишони иқтидорли ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев.

Tecno

2025 йилги мавсумни “Локомотив”да бошлаб ОКМКда якунлаган футболчи келаси йили “Андижон” сафида ўйнайди.

Маълумот учун, 1999 йилнинг 5 июнь куни Тошкентда дунёга келган. 26 ёшли футболчи “Пахтакор”, “Металлург”, “Сурхон”, “Динамо”, “Навбаҳор”, “Локомотив” ҳамда ОКМКда тўп сурган.

Бу йил Йўлдошев 9 та учрашувда майдонга тушди. Қолаверса, ўз вақтида Ўзбекистон U19, U21 ва U23 терма жамоаларида тўп сурган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!