Иброҳимович бу ўйинчига тан берди!

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович “Манчестер Юнайтед”да порлай бошлаган ҳамюрти Энтони Элангани мақтади.

- Эланга катта истеъдод соҳиби. Биз унинг Швециядан экани билан фахрланамиз. Унинг халқаро майдонда ўз юрти шарафини ҳимоя қила олиши унинг аҳамиятини янада кучайтиради. Шу тақлид давом этса, уни ёрқин келажак кутмоқда.

Ривожланиш – доимий курашда бўлиш ва ўзи билан қониқиб қолмасликни ва катта марралар сари интилишни талаб этади. У ўз салоҳиятини қанчалар точа олиши фақат унинг ўзигагина боғлиқ, - деди Златан Иброҳимович.

Эланга “Манчестер Юнайтед” асосий таркибига ўтган йилдан қўшилди. Жорий мавсумда 19 ёшли ҳужумкор футболчи Англия премьер-лигасида 12 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига иккита тўп ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!