Иброҳимович: Мбаппега қаерда ўйнашини мен айтдим!

Златан Иброҳимович ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича унгча мурожаат қилганини билдирди.

- Килиан фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича фақат ўзи маълумот бериши мумкин. Бу унинг истаги ва режаларига боғлиқ. Унинг ўрнида бўлганимда кетардим. ПСЖ эса уни ушлаб қолишга ҳаракат қилсин. Лекин ҳаммасини Мбаппенинг ўзи ҳал қилади. Клуб унинг қолишини истаяпти, лекин ўйинчининг ўзичи?

Мбаппени оладиганлар кўп. Агар сиз спорт директори бўлиб ишласангиз ва пулингиз етарли бўлса, Килиандек ўйинчини олишни истамасангиз ишларни нотўғри олиб бораётган бўласиз.

Менга Килиан маслаҳат сўраб мурожаат қилганида: “Ўрнингда бўлганимда “Реал”га ўтардим”, дедим.

Фаолиятимда жуда кўп жамоаларда, турли мамлакатларда, ҳар хил чемпионлар билан ўйнаш насиб қилди ва мен айнан мана шу йўл билан ривожландим. Ўз юртингда фаолиятинг охиригача ўйнаш анча осон. Нарсаларни йиғиштириб, бошқа мамлакатга йўл олиш бу саргузаштнинг ўзгинаси, - деди Златан Иброҳимович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!