Игорь Сергеев бугун Игорь Шквиринга ета оладими?

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" ўзаро учрашувларида Игорь Шквирин 8 тўп киритишга эришган. Бу ҳақда "Пахтакор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Ўзаро ўйинларда "шерлар" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири саналган Игорь Шквирин энг кўп гол урган - 8та. Игорь Сергеев ҳисобида 6та гол мавжуд. Тошкентликлардан яна Александр Писарев 5та, Собир Ходиев ва Валерий Кечинов 4тадан гол муаллифи бўлган. Кечинов ушбу тўпларнинг барчасини бир ўйинда киритишга эришган.

"Қўқон-1912"дан эса Ойдинбек Алиев ва Соли Қурбонов 5тадан, Носир Отақўзиев 4 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

"Қўқон-1912" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
8 - Игорь Шквирин
6 - Игорь Сергеев
5 - Ойдинбек Алиев, Соли Қурбонов
4 - Собир Ходиев, Валерий Кечинов, Носир Отақўзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар