Игорь Сергеев собиқ футболчиларимиз тўп сурган клуб билан шартнома тузди

“Пахтакор”ни тарк этган ҳужумчи Игорь Сергеев фаолиятини қайси жамоада давом эттириши борасида узоқ ўйланган кўринади. Негаки, у “шерлар” билан хайрлашганидан кейин ҳам бир мунча вақт жамоасиз юрди. Албатта, бу пайт давомида Сергеевни фаол музокаралар жараёнида бўлди, деб тахмин қилишимиз мумкин.

Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг янги мавсумни қайси клубда давом эттириши ойдинлашди. Аввалроқ уни Қозоғистоннинг “Астана” клубига ўтиши мумкинлиги хусусида хабарлар чиққанди. Аммо воқеалар ривожи ўзгарди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Игорь Сергеев Қозоғистоннинг бошқа бир жамоаси – “Актобе” билан шартнома тузди. Бу борада sports.uz мухбири Сергеевга “Актобе”нинг аъзосига айланганингиз билан табриклаймиз”, дея юборган хабарига футболчи “раҳмат” деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида “Актобе”да ўзбекистонлик Александр Гейнрих, Тимур Кападзе ва Марат Бикмаев тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!