Игор Суров: "Барчада ягона мақсад бўлиши ўта муҳим"

Муборакнинг "Машъал" клуби 2026 йилги мавсум олдидан бош мураббийи лавозимига тажрибали мутахассис Игор Александрович Суров тайинланганини эълон қилган эди. Тажрибали мутахассис тайинлов ва режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, кўрсатилган ишонч учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, бизда катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Олдинда бизни жуда кўп ишлар кутиб турибди, аммо биз йигитларга ишонамиз. Ўз устимизда ишлашимиз ва такомиллашишимиз керак бўлган жиҳатлар ҳали кўп.

Ўйлайманки, биз кўп жиҳатдан ўсишимиз керак. Йигитлар ҳаракат қилмоқда. Энг муҳими, уларда психологик, тактик ва жисмоний томонлама ривожланишга интилиш бор. Шунинг учун бу борада бизда катта захира мавжуд, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, ўйин интизоми жуда муҳимлигини ҳам алоҳида таъкидлайман.

Барчада ягона мақсад бўлиши ўта муҳим. Ҳозирда бунга эришиш учун барча кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Йигитлар эса бу борада бизга ҳар томонлама кўмаклашишмоқда. Уларда жипслашишга бўлган кучли хоҳиш ҳам кўриниб турибди. Шу боис, ушбу қадам учун раҳбариятга яна бир бор миннатдорчилик билдираман", - деди 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!