Игуаин фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи?

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Гонсало Игуаин фаолиятини "Челси"да давом эттирмоқчи.

Sportitalia нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик футболчи яна “аристократлар” бошқарувини қўлга олиши кутилаётган “Наполи”даги собиқ устози Маурицио Сарри қўл остида тўп суришни истамоқда. Ўз навбатида туринликлар ҳам уни лондонликларга сотишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Игиаин эвазига “Челси”дан Альваро Моратани сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар