Игуаин яна А Серияга қайтиши мумкин

Миланнинг "Интер" клуби "Ювентус" форварди Гонсало Игуаинга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 31 ёшли аргентиналик футболчини ёзда жамоани тарк этиши айтилаётган бошқа бир аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин мавсумни ижара асосида “Милан”да бошлаган эди. Қишки трансферлар даврида эса “Челси”га кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!