Игуаин "Ювентус"дан кетишни истамаяпти

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Гонсало Игуаин “кекса синьора” сафида қолиши мумкин.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи жамоадан кетишни хоҳламаяпти. У янги мавсумда “Юве”да қолиб, янги мураббийга нималарга қодирлигини кўрсатиб қўймоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Игуаинга “Рома”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Игуаин ўтган мавсумни “Милан” ва “Челси” клубларида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!