Игуаинни Ла Лигага чорлашмоқда

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаин мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик тўпурарни Испания Ла Лигасига чорлашмоқда. Аниқроғи, унга «Атлетик» Бильбао харидор бўлмоқда. Жамоа раҳбариятининг фикрича Гонсало клуб фалсафасига мос келади. Бундан ташқари унинг келиб чиқиши баск-француз эканлиги ҳам масаланинг яна бир томони ҳисобланади.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум А Серияда жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!