Икарди А Серия гранди сафига ўтиши кутиляпти
Мауро Икарди "Милан"га ўтиши мумкин.
"Sport Mediaset" хабарига кўра, ПСЖ ҳужумчини 15-20 миллион еврога сотишга тайёр ва бу аргентиналик футболчининг юқори маошидан фарқли ўлароқ, "россонерилар" учун муаммо бўлмайди.
Футболчи 7 миллион евро олади ва у А Серияга қайтиши учун бу миқдор камайишига рози бўлиши лозим.
Икарди Саудия Арабистонига кўчиб ўтмоқчи эмас, гарчи таклифллар бўлса ҳам. Шу билан бирга, у жорий мавсумда ижара асосида ўйнаган "Галатасарой" клубида ҳам қолиш ниятида эмас.
Журналист Алессандро Скьявоне сўзларига кўра, Икарди Миландан қўнғироқ бўлишини кутмоқда ва айнан шу жамоага ўтишни афзал кўради.
У ўтган мавсум Туркия чемпионатида 24 та ўйинда 22 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар