Икарди Миланга қайтади, фақат...
Мавсумни ПСЖ сафида ижарада ўтказаётган "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди яна Миланга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Бироқ, аргентиналик футболчи бу сафар “Интер”га эмас, балки унинг ашаддий рақобатчиси ҳисобланган “Милан” сафига кўчиб ўтиши мумкин. Ушбу трансфер мавсумлар оралиғида амалга оширилиши кутилмоқда.
Айтиш керакки, ПСЖда Икардини 70 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор. Аммо, парижликлар уни харид қилишни режалаштиришмаяпти.
27 ёшли Икарди жорий мавсум парижликлар сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар