Икки гранд клуб "Реал" футболчисини сўрамоқда

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроосга Европанинг икки гранди қизиқиб қолди.

"Todofichajes" нашрининг хабар беришича, германиялик футболчига Туриннинг "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда. Иккала жамоа ҳам ёзда эркин агентга айланадиган Кроосни қўлга киритишга ҳаракат қилиши мумкин.

Тонининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2023/24 йилги мавсум якунида тугайди. 34 ёшли хавбек 2014 йилнинг ёзидан бери "Реал"да тўп сурмоқда. Тонининг трансфер нархи 14 миллион еврога баҳоланмоқда.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Кроос 22 ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!