Икки ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг Ўзбекистон Суперлигаси 13-тур учрашувларига бағишланган йиғилиш баённомасига биноан икки нафар ҳакам четлатилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бухоро" – "AГМК" учрашувида ишлаган Вадим Aгишевнинг ҳаракатлари бошқарма томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Бир неча вазиятларда Aгишев жиддий ҳатога йўл қўйгани ва ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборгани аниқланди. Шу сабабли, унга Суперлига ўйинларидан четлатилиш интизомий жазоси белгиланди.

29.08.2020 Bukhara 2-2 AGMK (35)

Шунингдек, "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" ўйини бош ҳаками Виктор Серазетдиновнинг ишида ҳам жиддий камчиликлар аниқланди. Унинг ўйин давомида йўл қўйган ҳатолари бевосита натижага таъсир қилди. Серазетдиновга нисбатан Суперлигадан четлатилиш ва қуйи лигага тушириб юбориш интизомий жазоси тайинланди.

28.08.2020 Navbahor 0-1 Kokand (5)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Собиров
01/09/2020 12:18
Бу судяларни инсоф йук агар бир уйинга оладигон пулини айтилса буларни деворни тагига куйиш керак дейди халк.Хайдаров жаноблари жуда яхши билади
Рашид Хожаханов
01/09/2020 07:16
Узбекистонда бунаканги судялар боракан футбол ривожланмайди. Хозирги вактга келиб Узбекистонда футболда карупция очик ойдин борлигини хамма билади.
&
Fk navbahor
31/08/2020 19:52
Shu xalosmi bulari yoqotgan achkolarichi qaytarip berilmaydimi