Икки ой ичида икки йилнинг энергиясини сарфлаб юбордим, ўзим учун ғолибман - истеъфога чиқарилган Ҳамидуллаев яна нималар деди?

“Андижон”да яна бош мураббийнинг истеъфога чиқарилгани кутилмаган янгилик бўлди, кўпчилик учун. Иккинчи давра бошидан бош мураббий вазифасига тайинланган Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг мавсум тугашига тўрт тур қолганида ишдан бўшатилишини ҳамма ҳам олқишлаётгани йўқ.

Лекин раҳбарият уни истеъфога чиқаришни лозим топди. Қизиқ, энди ким “Андижон”га сўнги тўртта ўйинда бош мураббийлик қиларкин? Биз эса ишдан бўшатилган мураббий билан алоқага чиқдик ва истеъфосиниг асл сабаблари ҳақида қизиқдик.

-  “Андижон” жамоасининг олдига қўйилган мақсади бор, - дея гап бошлади, Бахтиёр Ҳамидуллаев. - Шу сабабли Термизда ғалаба қозонишимиз керак эди. Агар “Сурхон”ни ютсак, улардан олдинга ўтиб олган бўлардик. Ўша учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Улар эса вазиятидан унумли фойдаланиб қолишди. Учрашувдан сўнг истеъфога чиқдим. Бундан хафа эмасман. Нимагаки, ўзим учун қайсидир маънода ғолибман. Биринчи даврада олти очко жамғарган “Андижон” охирги ўринда эди. Мен келгач, етти очко ишладик ва бир поғона юқориладик. Шу ўринда, футболчиларимизга раҳматимни айтиб қўймоқчиман. Уларни бир нечтаси рамзий терма жамоага киритилди. Қолаверса, икки марта рамзий терма жамоанинг бош мураббийлигига мени лойиқ кўришди. Клубни элитада олиб қолса бўлади. Бироз бўлса ҳам жамоада ўйин йўлга қўйилган. Агар шу пайтгача тўплаган етти очкоимиз “Андижон”нинг Суперлигада қолишида фойда келтирса бундан хурсанд бўламан.

-  Ўйиндан аввал “Сурхон”га ютқазсангиз кетишингизни билармидингиз. Ёки барчаси кутилмаганда юз бердими?

-  У қадар тўсатдан юз берди, демаган бўлардим. Бошқа гаплар ҳам бору, аммо гапирмаганим яхши. Қачондир шундай бўлиши керак эди.

-  Мухлислар орасида чемпионат тугашига тўртта тур қолган бўлса, ким ҳам бундай қийин вазиятда жамоани бошқаришга рози бўларди, ундан кўра, Ҳамидуллаев ишини охиригача етказиб қўйгани яхши эмасмиди, деган гапларни эшитяпмиз...

-  Кимдир келиб ҳаракат қилиб кўрсин. Менимча, вазият у қадар ёмон эмас. “Бухоро” ўз майдонидаги ўйинларда ютишга ҳаракат қилади. Бизда жиддий ўйинлар қолган. Балки марказлашган ҳолда ўйинлар ўтказилганида етти очко ҳам етарли бўлиши мумкин эди. “Бухоро” ўтиб кета олмаслиги ҳам мумкин. “Андижон”га ким мураббийлик қилса ҳам омад тилайман.

хамидуллаев_2

-  Клубга бош мураббий этиб тайинланганингизда тузилган режалар сиз билан чамбарчас боғлиқ эди. Лекин мураббийнинг ҳаёти тез ўзгариб туради ва эртага нима бўлишини билмайди. Юз берган ишлардан кейин ранжиб қолмадингизми?

-  Йўқ, ҳеч кимдан хафа бўлмадим. Мураббий чамадоннинг устида ўтиради, деб бежизга айтишмайди. Бу ибора ҳар куни миямда бор эди. Ҳар қанақа ҳолатда ҳам вазият бундай тус олишига тайёр эдим.

-  Суперлигада илк бор бош мураббийлик қилишга киришгандингиз ва бу узоққа чўзилмагани фаолиятингизда руҳий зарба бўлиб қолмайдими?

-  Айтяпман-ку, мен ғолибман. Бошида мураббийлар қанақа маошлар билан ишлаб кам очко жамғарган бўлса, биз камтарона маошлар билан етти очко тўпладик. Ҳали мавсум тугагани йўқ, яна тўртта тур бор. Барибир ўзимни ғолиб, деб ҳисоблайман.

-  “Андижон”ни неча фоизга аниқ қолади, деб айта оласиз? Чунки кейинги турларда АГМК, “Қўқон-1912”, “Машъал” ва “Пахтакор” каби жамоалар билан ўйнайди...

-  100 фоизга имконият бор, деб айта оламан. Менимча, “Машъал”ни ютса, аниқ қолади.

хамидуллаев5

-  Мухлисларга қандай айтадиган гапингиз бор?

-  Ишқибозлар тушкунликка тушмасин. Ўзимга ҳам кўпчилик қўнғироқ қилиб, нега бундай бўлганига тушунишмаяпти. Ҳали умидини узишмасин. Барибир Андижонда кучли жамоа бўлиши керак. Суюкли клубига охиригача мухлислик қилишсин, ташлаб қўйишмасин. Суперлигада жон сақлаб қолса бўлади.

-  Натижага доим мураббий жавобгар. Қилган ишларингизни таҳлил қиладиган бўлсангиз, қаерда хатога йўл қўйдим деб ўйлайсиз?

-  Бу ҳақида айтгим йўғу, аммо яхши савол бўлди. “Сурхон”га қарши учрашувнинг 15-дақиқаларида раҳбарият томонидан Сирож Мелиевнинг ўрнига Шаҳбоз Жумабоевни майдонга туширсин, деган қўнғироқ бўлибди. Тўғриси, бу гап менга ёқмади. Худди мен футболни тушунмайдигандек. Захирамизда ўйинга тушиши мумкин бўлган ўзи учта футболчимиз бор эди ва уларнинг кучини тенг тақсимлаб, бутун ўйингача етказишимиз керак эди. 15-дақиқада Мелиевнинг ўрнига Жумабоевни майдонга туширсак шошма-шошарлик қилган бўлардик. Бундай ўзгариш қилмай, тўғри ҳам қилган эканман. Биринчи бўлимда кейин Жамшид Ҳомидовда бироз оғриқли ҳолат бўлган экан. Қанчага кучинг етади, десам 10 дақиқагача, деди. Ундай бўлса дам олавер дедим-да, ўрнига Шаҳбоз Жумабоевни туширдим. Менимча, бошқа ўзгаришни қилганим раҳбарларга ёқмади.

-  Суперлигада маълум вақт ишлаш орқали бўлса ҳам, ўзингиз учун нималарни ўргандингиз?

-   Гапнинг очиғини айтсам, нафақат Андижон, балки ўзбек футболига ҳам жуда керак эканлигимни тушундим.

хамидуллаев3_1

-  Нимага асосланиб айтяпсиз?

-  Кўрдим, билдим. Ўзим ҳам қандайдир ғайриоддий ишлар қилганим йўқ. Фақат мураббийлик тушунчам бўйича нима тўғри бўлса, шуни қилдим. Деярли ҳамма нарса ўхшади.

-  Энди кейинги режаларингиз қандай?

-  Икки ой ичида икки йилнинг энергиясини сарфлаб юбордим. Энди уйда бироз дам олмоқчиман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
'''''''''''' """"""
02/11/2020 22:04
Қилган мехнатинга рози бўл укам, Андижонга бошқа сендек жонкуяр, адолатли, халол мураббий қайтиб келмайди.
'''''''''''' """"""
02/11/2020 22:01
Тепадан турволиб уни қўй буни қўй деб турадигон жамоада Хамидуллаев ишлолмиди, ўзини хурмат қилган мураббий пашёл наххуй дейди. Маладец Баха укам, бошқа кўтялар мураббийлар бўганда ишлорарди, хақиқий адолатли мужик мураббийлар иди наххуй дейди. Гап йўқ Батигол омадини берсин.
&
Okasi
02/11/2020 22:34
Ука, сандан кутмагандим бунақа гапларни. Майли дам олиб, хулоса қилиб оларсан, агар ...
етса....