Икки вазнда жаҳон чемпиони Дэнни Гарсия Исроил Мадримовга рақобатчи бўлади
Профессионал боксда икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони (63,5 кг, 66,6 кг) америкалик Дэнни Гарсия (36-3, 21КО) 2 йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда. У бу сафар Исроил Мадримов фаолият олиб бораётган супер ярим ўрта вазн тоифасига (69,8 кг) ўтади. Гарсия 30 июль куни Show Time канали орқали эфирга узатиладиган бокс оқшомида Хосе Бенавидесга қарши жанг ўтказади.
Дэнни Гарсия ўз даврида 33-0 ғалабали серияси билан супер енгил ва ярим ўрта вазн тоифасида камарларни қўлга киритган. 2017 йилда эса Кит Турмандан биринчи мағлубиятини қабул қилиб олган. Сўнги 5 жангидан 2 тасида Шон Портер, Эррол Спенс каби номларга имкониятни бой берди. Энди у ўзи учун янги вазнда ҳам чемпионликка ҳаракат қилмоқчи.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида унинг асосий мақсади мутлақ жаҳон чемпиони Жермалл Черло бўлса, унга қаробат қилувчи Себастиан Фундора, Тим Цзю, Браян Кастаньо, Эриксон Лубин, Чарлес Конвелл ва Исроил Мардимов каби номлар мавжуд.
Фикрлар