Иккита пенальти қайтарган “Реал” дарвозабонининг харидори кўпайиб кетди

Украиналик голкипер Андрей Лунин анча пайтда Тибо Куртуа соясида қолиб кетди. Ҳатто бельгиялик дарвозабон оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанда ҳам “Қироллик клуби” дарвозани қўриқлаш учун “Челси”дан Кепа Аррисбалагани ижарага олди.

Лунин ички рақобатда Кепадан устун келди ва ҳозирча асосий посбон мақомини эгаллаб турибди.

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувида Андрей пенальтилар сериясида “Манчестер Сити” футболчиларининг икки зарбасини қайтариб, ўйин қаҳрамонларидан бўлди.

Энди Луниннинг харидорлари кўпайиб бормоқда. Ўз дарвозабонлари ўйинидан қониқмаётган ПСЖ, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ёзда Андрейни трансфер қилиш бўйича иш бошлашга қарор қилган.

Луниннинг “Реал” билан шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Уни 20 миллион евро эвазига трансфер қилиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!