Икром Алибоев: "Олтин тўп"ни ярим ҳимоячи қўлга киритганидан хурсандман"

"Манчестер Сити" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес "Олтин тўп"ни қўлга киритганидан хабарингиз бор. Жанубий Кореянинг "Соннам" жамоасида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Икром Алибоев бу ҳақида фикрларини билдирди.

"Совринни ярим ҳимоячи қўлга киритганидан хурсандман. Аммо Вини бунга лойиқ эди", - дея норози бўлди Алибоев ўзининг ижтимиой тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли легионеримиз жорий мавсум К-2 Лигада 17 баҳсда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!