Илҳом Мўминжонов: "Футболда сен урмасанг сенга уришади, деган гап бор"
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Металлург" ўз уйида "Қўқон-1912" 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотди.
Ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб берди.
"Ассалому алайкум. "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди.
Биринчи бўлимда хавфли вазиятларимиз кўп бўлди, голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг сенга уришади, деган гап бор. Бугун ҳам шундай бўлди. Кейин дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин гол ўтказиб юбордик. "Қўқон-1912"нинг тажрибали футболчилари бу хатони кечирмади. 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик, лекин футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар бор кучларини беришди.
Энди ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўрамиз. Ўйинни таҳлил қилиб, олдинда кутиб турган 3 та муҳим баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Кубок баҳсларида камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имкон бердик. Менимча, улар ўзларини яхши томондан кўрсатиб, асосий таркибга ҳам киришди деб ўйлайман, чунки кейинги турга тайёргарлик кўриш учун 10 кун вақтимиз бор".

Фикрлар