Илия Топурия чемпионлик камарини вақтинча ҳимоя қилмайди
Илия Топурия ижтимоий тармоқларда енгил вазн чемпионлик камарини вақтинча ҳимоя қилмаслигини маълум қилди. Бунга юридик муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда.
"Шахсий дахлсизлигингиз, оилангиз ва обрўингизга таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганда, сиз уларга бевосита қарши туришингиз керак. Сўнгги ойларда мен кучли ва қабул қилиб бўлмайдиган босимга дуч келдим, жумладан, молиявий талаблар қондирилмаса, оилавий зўравонлик бўйича ёлғон айбловлар билан таҳдид қилишди. Бу айбловлар мутлақо асоссиз. Ҳақиқат фикрда эмас, балки далилларда. Ва барча тегишли далиллар, жумладан, аудио, SMS хабарлар ва видеотасвирлар сақланиб қолган ва ҳужжатлаштирилган", - деб ёзган Топурия ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи 24 январь куни "UFC 324" турнирида Пэдди Пимблетт билан енгил вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади.



Фикрлар