Илия Топурия Испания терма жамоаси йиғинида меҳмон бўлди

  • 11 октябрь, 18:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг енгил вазн (−70 кг) чемпиони Илия Топурия Испания футбол терма жамоасининг Лас-Росасдаги "Сьюдад-дель-Футбол” базасига ташриф буюрди. У жамоага 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Грузия ва Болгария терма жамоаларига қарши бўладиган икки ўйин олдидан омад тилади.

Tecno

"Ишонч ва қатъият билан ҳамма нарсага эришиш мумкин. Сизга бу икки ўйинда омад тилайман, чунки сизнинг омадингиз — ҳаммамизнинг омадимиздир", - деди Илия.

Жангчига ташриф якунида Испания терма жамоасининг барча футболчилари имзо чеккан футболка совға қилинди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!