Илкай Гюндоган "Барселона"га ўтишга яқин

Илкай Гюндоган "Барселона"га ўтишга яқин турибди. 

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, сўнгги соатларда "Барселона" ярим ҳимоячининг агентидан каталонияликларнинг таклифини қабул қилиши ҳақида ижобий хабарлар олган.

Олдинроқ Гюндоган "Барса"дан ўйлаш учун вақт сўрагани, "Ман Сити" 32 ёшли германиялик футболчига шартнома туғдиришни таклиф қилгани, унга "ПСЖ"дан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабар берилганди.

"Кўк-анорранглилар" Илкай шартнома имзолашга рози бўлишга яқин деб ҳисобламоқда. 30 июнь куни футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси якунига етади.

Якунланган мавсумда Гундоган клуб сафида 51 учрашувда 11 та гол урди, 7 та голга ассистентлик қилди ва клуб билан треблга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!