Илкай Гюндоган яна "шаҳарлик"!
Ўтган мавсумни "Барселона"да ўтказган Илкай Гюндоган "Манчестер Сити" сафига эркин агент сифатида қайтди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" ўз ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилди.
Германиялик футболчи каталонияликларнинг қийин молиявий ҳолатида клубга ёрдам бериш учун жамоани тарк этганини таъкидлаб ўтди. Унинг кетиши "Барселона"да маош лимити қисқаришига ёрдам беради.
Таъкидлаш керак, Илкай 2016-2023 йиллар оралиғида Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилиб, "кўк-анорранглилар" сафига эркин агент сифатида йўл олганди.
Фикрлар