Индонезия клуби ўзбекистонлик ҳужумчига қизиқмоқда!
Индонезиянинг "Персиб Бандунг" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда bola.okezone.com нашри хабар берди.
Аввалроқ, футболчига Эроннинг икки жамоаси "Персеполис" ҳамда "Сепахон" қизиқиш билдирган эди.
"Персиб Бандунг" Индонезия лигасининг ўтган мавсум чемпиони ва Осиё Чемпионлар Лигаси 2нинг 1/8 финал босқичига чиқишни уддалаган.
Маълумот учун, Сергеев Суперлиганинг якунланган мавсумида "шерлар" сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол киритди.



Фикрлар