Индонезия U-20 бош мураббийи: "Индонезия ва Ўзбекистондаги об-ҳаво ўртасида ер билан осмонча фарқ бор..."

Эртага 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади. "A" гуруҳи иштирокчилари Индонезия ва Ироқ терма жамоалари илк турда ўзаро беллашади. Гуруҳнинг яна бир ўйини Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасида кечади. Ушбу учрашувлар олдидан Индонезия ёшлар жамоаси бош мураббийи Шин Тае Йонг беллашувдан олдин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Бу мусобақа биз учун муҳим. Турнир қай даражада кучли эканимизни кўрсатиб беради. 

Йигитлар машғулотларда яхши ҳаракат қилишмоқда. Гол уриш борасида алоҳида шуғулланяпмиз. Ўйлашимча, Осиё кубогида маҳоратимизни янада ошириш имконига эга бўламиз. Ишонаманки, биз кучлироқ жамоага айланиб борамиз. 

Индонезия ва Ўзбекистондаги об-ҳаво ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Аммо бунга мослашишимиз шарт. 

Шунга қарамай, машғулотларда катта муаммоларга дуч келмадик. Шароит қандай таъсир қилгани Ироққа қарши ўйин мобайнида сезилади", - деди индонезияликлар бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!