Иньеста янги жамоаси билан Япония чемпиони бўлмоқчи
Ads

Яқиндагина Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан шартнома имзолаган Андрес Иньеста ўзининг ушбу жамоадаги мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Мен бу ерга яқиндагина келдим. Мени бу ерда жуда ҳам илиқ кутиб олишди. Умид қиламанки менинг тўплаган тажрибам янги жамоамни юқори даражага олиб чиқишга ёрдам беради. Мен ҳамиша ўз олдимга юқори мақсад қўйиб келганман ва бу сафар ҳам ушбу жамоа билан чемпионликни қўлга киритмоқчиман”, - дейди 33 ёшли испаниялик футболчи.