Инфантино: "Винисиус билан бўлган вазиятда ҳакам дастлаб ўйинни тўхтатиши, ҳолат яхшиланмаса, меҳмонларга ғалаба бериши керак эди..."
FIFA президенти Жанни Инфантино кеча "Реал" футболчиси Винисиус Жуниорга нисбатан қилинган ирқчилик ва турли ҳақоратларга ўз муносабатини билдирди. "Валенсия" майдонида кечган баҳсда "кўршапалаклар" мухлислари Винига нисбатан ножўя сўзларни ишлатган ва футболчи бунга чидаб тура олмаганди.
"Винисиусга ҳамдардман. Футбол ёки жамиятда рацизмга ўрин йўқ! FIFA бундай вазиятда ҳар қандай футболчини қўллаб-қувватлайди. "Валенсия" - "Реал" ўйинида ҳам шундай бўлиб қолади.
FIFA шу каби ҳолатлар бўйича 3 босқичдан иборат қоида ишлаб чиққан. Унга кўра, дастлаб, ҳакам дастлаб ўйинни тўхтатиши ва буни эълон қилиши керак.
Иккинчидан, ўйинчилар майдонни тарк этиши керак. Агар ҳолат яхшиланмаса, беллашув қолдирилади.
Учинчидан, футболчилар майдонга қайтиб, учрашув давом этаётган пайтда яна мухлислар ҳақорати ва тартибсизлиги давом этса, рефери жабр кўраётган томон ("Реал")га ғалаба бериши лозим. Бу барча давлат ва лигаларда йўлга қўйилиши керак бўлган қоида.
Бажаришдан кўра гапириш осонроқ, тўғри. Бироқ биз бунинг йўлга қўйилиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз!", - деди FIFA президенти.
Фикрлар