Инсайд! Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна"да бирга ишлаган икки шогирдини "Бухоро"га олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтиришга жиддий бел боғлаган. Мутахассис таркибга "Сўғдиёна"да бирга ишлаган икки шогирдини жалб этмоқчи. 

Tecno

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Бухоро" "Навбаҳор" футболчилари Люка Чермель ва Шаҳбоз Жўрабековга қизиқиш билдирмоқда. Клуб ушбу икки футболчининг Наманган жамоасида захирада қолиб кетаётганидан хабардор. 

Маълумот ўрнида, Чермель ва Жўрабеков "лочинлар" билан шу мавсум олдидан шартнома имзолаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!