«Интер» «Ал-Иттиҳод» ҳужумчиси Диабини сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миланнинг «Интер» клуби ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистонида тўп сураётган француз ҳужумчиси Мусса Диабини жамоага олиб келишни режалаштирмоқда.

Sky Sport Italia хабарига кўра, 27 ёшли француз футболчисига «Интер» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Диаби 2024 йил ёзидан бери Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Италия чемпиони ҳисобланган миланликлар унинг трансфери учун тахминан 20 миллион евро тўлашга тайёр, шунингдек, келишув доирасида албаниялик ярим ҳимоячи Кристьян Асланини ҳам битимга қўшиб бериш вариантини кўриб чиқмоқда. Қайд этиш жоизки, Диаби бугунгача «Астон Вилла», «Байер», «ПСЖ» ва «Кротоне» таркибида ҳам ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Мусса Диаби «Ал-Иттиҳод» сафида Саудия лигасида 31 та ўйин ўтказди. У шу муддат ичида тўртта гол урди ва еттита голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!