"Интер" ЕЧЛни ютса ҳам истеъфога чиқарилиши шарт!

Антонио Кассано "Интер"нинг А Сериядаги ўйинини танқид қилди ва мураббийни алмаштиришга чақирди.

“Интер"да қандайдир бемаънилик содир бўлмоқда. Клуб Индзагини Чемпионлар лигаси финалига чиққани учун ҳурмат қилади, аммо лигадаги ҳалокатга эътибор бермаяпти. Жамоа учта турнирдан биттасини ҳалокатли тарзда ютқазди. Бундай ҳаракат қилиб бўлмайди.

Ҳамма "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига чиққани учун мақтаяпти, лекин мен дўстларимга унинг қандай қилиб бу жойгача етиб келганини айтиб бераман. Италияда эса улар “Наполи”дан 20 очко ортда қолмоқда. Бу беъманилик. Жамоа ўтган йили Скудеттони “ҳожатхонага тушириб юборди” ва бу мўъжиза "Милан"га ғалаба қозониш имконини берди. Бу йил ундан ҳам ёмонроқ бўлмоқда. Агар сиз мавсум тугашига 3-4 тур қолганда чемпионлик пойгасини тарк этсангиз, майли, курашдингиз дейиш мумкин. Аммо "Интер" беш ойдан бери бу пойгада қатнашмаяпти. “Интер” мухлиси сифатида мен учун бу уят.

Маротта Индзаги 100% қолади дейишдан олдин футболни бироз тушуна бошлаши керак. Маротта ва футбол ҳудди оқ-қора каби бир-биридан бошқа нарса. Умумий нарса йўқ. У интервью беради, фильмларда роль ўйнайди, "Интер"да ҳеч қандай фойдали иш қилмайди, фақат пиар.

Индзаги, Чемпионлар лигаси финалига чиққанига қарамай, мен уни ишдан бўшатган бўлардим. Чемпионлар лигасида у жуда оддий йўлни босиб ўтди. "Интер" "Эмполи", "Витербезе" ва "Бенфика" каби жамоаларга қарши дадил ўйнаши керак. Шунинг учун Индзаги финалда ғалаба қозонган тақдирда ҳам ишдан бўшатилиши шарт.

Ҳурматли Маротта, кино суратга олмасдан шу ишни қилинг”, - деди “Интер”нинг собиқ ҳужумчиси Bobo TV’га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!