"Интер" футболчиси учун "Ливерпуль"дан 90 миллион евро сўрамоқда
"Ливерпуль" клуби ёзги трансферлар ойнасида "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни харид қилмоқчи. "Қизиллар" футболчини арзонроқ сумма эвазига сотиб олмоқчи.
Бироқ "нерадзуррилар" аргентиналик форвардни 90 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Аввалроқ мерсисайдликлар 24 ёшли иқтидор соҳибини сотиб олишга ҳаракат қилган.
Лекин у учун катта сумма тўлашга рози бўлмаганди. Лаутаро ҳам Лукаку кетгач, Миландан кетишни режалаштириб юрибди.
Маълумот ўрнида, Мартинес жорий мавсум А Сериянинг 23 ўйинида 11 гол ва 2 ассист қайд этган.
Фикрлар