"Интер" Гётцени текинга қўлга киритмоқчи

Миланнинг “Интер” клуби “Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Марио Гётцега жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Calciomercato нашрининг хабар беришича “нерадзурри”лар 27 ёшли германиялик футболчини яқиндагина якунланган ёзги трансферлар даврида қўлга киритишга ҳаракат қилишган. Бироқ, ушбу трансфер амалга ошмагач миланликлар “Манчестер Юнайтед”дан Алексис Санчесни ижарага олишга қарор қилишган.

Энди “Интер” Гётцени мавсум якунлангач эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Марионинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Шу боис у январь ойидан бошлаб бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!