"Интер" Икардига қандай шарт қўймоқда?

Миланнинг "Интер" клуби ўз етакчиси Мауро Икардига шарт қўйди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 25 ёшли аргентиналик футболчи талаб қилаётгандек унинг маошини йилига 7 млн еврога оширишга тайёр. Бироқ, бунинг эвазига унинг шартномасида кўрсатилган товон пулини олиб ташлаш шартини қўйишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда томонлар 2021 йилга қадар тузилган шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказмоқишмоқда. Амалдаги шартномага кўра Икардининг товон пули 100 млн еврони ташкил этади. “Интер” эса унга қизиқаётган гранд клублар ушбу пулни тўлаб уни сотиб олишидан қўрқишмоқда.

Маълумот учун, Икарди “Интер” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 204та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 120та гол уришга эришган.

Айни дамда Икардига "Реал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!