“Интер” Канте трансферини ҳал қилди

Италиянинг “Интер” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Яқиндагина раҳбариятдан норози бўлган “нерралзури”лар устози Арторио Контенинг шахсан ўзи ушбу харид амалга ошишини истамоқда.

29 ёшли француз ҳам ҳозирги ҳолатидан рози эмас. Премьер-лиганинг ортда қолган мавсумида у 22 ўйинда майдонга тушди ва ўз позициясини Ковачич ҳамда Жоржиньога бой берди. У “аристократлар” сафида Конте қўл остида ҳаракат қилган.

Миланликлар айни кунларда Европа Лигасида иштирок этмоқда. Бу келишув катта эҳтимол билан мусобақа якунлангандан сўнг эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!