“Интер” катта сумма эвазига энг зўр футболчисидан воз кечади

“Интер” раҳбарияти Европанинг бир неча клублари нишонида турган Лаутаро Мартинесни қўйиб юборишга тайёрлигини билдирди.

Миланликлар аргентиналик ҳужумчини камида 80 миллион еврога сотиб юбормоқчи. Асосий харидор сифатида “Атлетико”  тилга олинмоқда. Тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезаётган Диего Симеоне ўз ҳамюртимининг мухлиси ҳисобланади.

24 ёшли футболчининг ўзи Миландаги ҳаётидан мамнун. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Лаутаро жорий мавсумда 39 та учрашувда 16 та гол урди.

“Интер” клуби ўтган йили асосий тўпурари Ромелу Лукакуни 97,5 миллион еврога сотиб юборганди. Миланликлар катта маблағ таклиф қилинса, ҳар қандай ўйинчини қўйиб юборишдан қўрқмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!