Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Интер Майами” Мессининг келажагига ойдинлик киритди

Қарор қандай бўлди?

“Интер Майами” хўжайинларидан бири Хорхе Мас жамоанинг энг машҳур футболчиси Лионель Мессининг келажагига доир маълумот берди.

2026 йиди янги стадионимиз очилишида Лионель Месси жамоамизнинг 10-рақамли ўйинчиси сифатида иштирок этишига ишончим комил, - деди Хорхе Мес.

Маълумки, Лионель Месси “Барселона” ва “Пари Сен-Жермен”даги фаолиятидан кейин Европани тарк этиб, 2023 йили МЛСга кўчиб ўтган эди.

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳибининг майамиликлар билан шартномаси 2025 йилнинг охиригача  амал қилади. Бироқ томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ