“Интер” раҳбарлари жамоани чемпион қилган футболчилардан воз кеча бошлади

Узоқ танаффусдан кейин “Интер”ни Италия чемпионига айлантирган айрим етакчи футболчилар ёзда клубдан кетадиган бўляпти.

Хусусан, клуб раҳбарияти ҳужумчилардан бири Лаутаро Мартинесни сотиб юбориш бўйича иш бошлади. Аргентиналик ҳужумчи 2018 йилдан бери жамоа таркибида тўп тепмоқда. Ўтган ёз уни “Барселона” трансфер қилмоқчи бўлган эди. Бироқ, миланликлар уларнинг бирорта таклифини қабул қилмади.

Лаутаро Мартинес уч мавсум давомида “Интер” таркибида 100 та учрашувда майдонга тушиб, жами 37 та гол урди ва 15 та голли пас берди.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчисига “Ливерпуль”, “Челси”, “Барселона” ва “Манчестер Сити”дан қизиқиш бор. Унинг трансфери 60-80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)