"Интер" рақиб жамоа етакчисини қўлга киритмоқчи

Миланнинг "Интер" клуби рақобатчиси "Аталанта"дан Робин Госенсни харид қилмоқчи. Миланликлар футболчини қишки трансферлар ойнасидаёқ сотиб олиш ниятида.

"Sky Sport Italia"нинг хабар беришича, "нерадзуррилар" германиялик ҳимоячини Иван Перишичга ўринбосар деб ҳисоблайди. Айни пайтда, хорватни ўрнига номзод топиш "Интер"нинг асосий мақсади бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, "Интер" ҳозирда А Серия турнир жадвалида 53 очко билан пешқадамлик қиляпти.
"Аталанта" эса 43 очко тўплаган ҳолда, жадвалнинг 4-поғонасидан ўрин эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!