"Интер" Шкриньярни "Челси"га сотишга тайёр

Миланнинг “Интер” клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.

TuttoSport нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 23 ёшли словакиялик футболчи учун “нерадзуррилар”га 80 млн евролик таклиф тайёрламоқда. Ўз навбатида миланликлар раҳбарияти ҳам Лондон клубининг ушбу таклифини қабул қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Шкриньярга АПЛнинг бошқа бир гранди - "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар бўлган эди.

Маълумот учун, Шкриньяр жорий мавсум А Серияда жами 11та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!