"Интер" ёзда Хамесни сотиб олишга уруниб кўрмоқчи
Миланнинг “Интер” клуби “Реал” Мадрид ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
La Repubblica нашрининг ёзишича колумбиялик футболчи “қироллик клуби”дан кетишга тайёр, фақат президент Флорентино Перес унинг трансфер нархини туширмоқчи эмас. Шу боис “нерадзуррилар” Хамесни қишки трансферлар даврида эмас, балки мавсум якунлангач ёзда сотиб олишмоқчи ва бунинг учун “Реал”га 50 млн евро таклиф қилишмоқчи.
Маълумот учун, Хамес жорий мавсум Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар