Ads

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан А Сериянинг 15-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра бельгиялик футболчи ўтган ҳафта Чемпионлар лигаси доирасида "Тоттенхэм"га (0:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда олган жароҳатидан тўлиқ соғайиб улгурмаган.

Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” 30 ёшли Наингголанни ёзда “Рома”дан 38 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум миланликлар сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга эришди.

Маълумот учун, "Ювентус" - "Интер" учрашуви 7 декабрь куни бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар