Иқболжон Холдаров муддатдан аввал ғалаба қозонди
Куни кеча Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳридаги шу номдаги аренада профессионал бокс оқшоми ўтказилди.
Мусобақа доирасида боксчимиз Иқболжон Холдаров рингга кўтарилди. Қирғиз Республикаси вакили Арген Кадирбек Уулуга қарши кечган 6 раундлик жанг бешинчисида муддатидан аввал ниҳоясига етди. Иқболжон рақибини техник нокаут орқали таслим қилди.
Жанг супер ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилди. Бу орқали Холдаров проф боксдаги еттинчи жангида еттинчи ғалабасини расмийлаштирди.
Хабарингиз бор, ушбу бокс оқшоми доирасидаги Ҳасанбой Дўсматов иштирокидаги баҳс, вакилимизнинг соғлиғида юзага келган муаммолар сабабли ўтказилмади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Комментарии