Ирина Алексеева: “Бразилиялик мухлислар рақибга ўлим тилашади”

  • 11 октября, 19:21
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россиялик ММА жангчиси Ирина Алексеева бразилиялик рақибаси билан бўладиган жанг арафасида ўз фикрлари ва кутаётган ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у Россия ва Бразилия мухлисларининг хулқидаги катта фарқни таъкидлади.

Tecno

“Менинг рақибам — Бразилия вакиласи Мескита. Уни албатта жуда кучли қўллаб-қувватлашади. Бу табиий ҳолат. Москва шаҳрида жанг қилганимда мени ҳам ҳамма қўллаган. Фақат Россияда жангчини қўллашади, аммо рақибга қарши ҳеч нарса бақиришмайди. Бразилияда эса мухлисларнинг одати бошқачароқ — улар рақибга ҳатто "ўл" деб бақиришлари мумкин. Бундай ҳолатда ўзимни қандай тутишимни билмайман. Ҳозирча босим сезмаяпман, бутун эътиборим баҳснинг ўзида. Илгари ҳеч қачон бутун аренанинг менга қарши бўлишини ҳис қилмагандим. Кўрамиз, бу синовдан қандай ўтаман экан”, — деди Алексеева “Чемпионат” мухбири Сергей Сорокин билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Ирина Алексеева 12 октябрь куни "UFC Rio" турнирида Беатрис Мескита билан кураш олиб боради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию