Ирландиялик футболчи уйидан ўлик ҳолда топилди

Ирландиянинг "Дерри Сити" клуби ҳимоячиси Райан Макбрайд 27 ёшида оламдан кўз юмди.

Mirror нашрининг хабар беришича "Дерри Сити" жамоаси сардори Дерри шаҳридаги уйидан ўлик ҳолда топилган. Бунга нима сабаб бўлаётгани маълум эмас. Ҳозирда, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Таъкидлаш керакки Макбрайд 18 март куни Ирландия чемпионатининг навбатдаги турида майдонга тушган ва учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!