Ирода намойиш этган "Челси" АПЛ пешқадамига айланди

Англия Премьер-лигаси 11-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Бугун "Челси" ва "Лидс Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. "Стэмфорд Бридж" стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ҳисоб 4-дақиқада "Лидс" ҳужумчиси Патрик Бэмфорд томонидан очилган бўлса-да, "кўклар" уч гол билан бунга жавоб қайтаришни уддалади. Ҳисобни тенглаштирувчи голга Оливье Жиру муаллифлик қилган бўлса, Курт Зума бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Шунингдек, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Пулишич жамоасининг қарши ҳужумини аниқ зарба билан якунлади.

Шу тариқа, "аристократлар" онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. "Лидс" эса, 12-поғонани банд этган.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Пулишичга нисбатан қоида бузган Рафинья огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ўйинга мантиқий нуқта қўйди!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Тимо Вернер жарима майдони ичида турган Пулишични тўп билан таъминлади. Кристиан мўлжалда адашмади.

  • 90+2'

    Лэмпард шогирдлари ҳимояда тўпни шунчаки олдинга тепиб юбормоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Рис Жеймс очиқчасига вақт чўзмоқда. Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишни пайсалга солган ҳимоячи мухлислар эътирозига сабаб бўлди.

  • 87'

    Вернернинг узатмасидан сўнг Абрахам ўткир бурчакдан зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 85'

    Тьяго Сильвага кичик тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 83'

    Марсело Бьелса шогирдлари ўйин сўнгини фаол ўтказмоқда.

  • 81'

    Айан Поведа воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 80'

    Оливьер Жиру ўрнига Тэмми Абрахам майдонга тушди.

  • 78'

    Поведанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Менди ушлаб олди.

  • 77'

    Бурчакдан Маунт етказиб берган тўпни Жиру дарвоза томон йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 76'

    Вернер жуда қулай имкониятдан гол ура олмади. Дарвозабон қаршисидан ёлғиз қолган Тимонинг зарбасини ёш посбон қайтарди.

  • 74'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Льоренте огоҳлантирилди.

  • 73'

    Лидсликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 71'

    Узоқ масофадан берилган тўпни меҳмонлар кипери ушлаб олди.

  • 69'

    Алиоски захирага олинди. Унинг ўрнига Родриго Морено майдонга тушди.

  • 68'

    Дарвоза яқинида рекашет оқибатида тўп Жиру оёқлари остига келиб қолди. Бироқ франциялик ҳужумчи уни дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 67'

    Матео Ковачич Кай Хаверц ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 65'

    "Аристократлар" рақиб жарима майдонига киришга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу иш осон кечмаяпти.

  • 63'

    Хаверц ўз финтига рақибини чалғита олди. "Лидс" футболчиси унга нисбатан қоида бузишга мажбур бўлди.

  • 61'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Маунтнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Курт Зума дарвозага жойлаб қўйди.

  • 60'

    "Лидс" посбонидан даблсейв! Вернернинг яқин масофадан йўллаган иккала зарбасини ҳам ёш дарвозабон қайтаришга эришди.

  • 58'

    Айан Поведа майдонга тушди. У Жек Харрисонни алмаштирди.

  • 57'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Рафинья зарба берди. Тўп ҳимоячидан қайтди. Такрорий зарба ноаниқ кетди.

  • 56'

    Бьелса шогирдлари орқа чизиқда тўпни назорат қиляпти.

  • 54'

    Кай Хаверц марказга оширилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди. Бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 53'

    Чилуэллга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. "Челси"да яхши стандарт юзага келди.

  • 52'

    Вернер бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Айлинг йўл қўймади.

  • 51'

    Пулишичнинг зарбасидан кейин тўп зич жойлашган ҳимоячиларга тегиб ўз кучини йўқотди.

  • 48'

    Маунтнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 47'

    Канте Рафиньянинг юзига қўли билан зарба бериб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Жеймснинг бу сафарги узатмасига шериклари ета олмади.

  • 45+2'

    Тайм сўнгини Лэмпард шогирдлари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жамоалар қанотдан яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ уни марказга етказишда муаммолар кўзга ташланяпти.

  • 42'

    Чилуэллнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 42'

    Вернер қанотдан ёриб кириб, марказга узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 39'

    Маунт узатган тўпни "Лидс" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 37'

    "Аристократлар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти.

  • 35'

    "Челси" ҳимоячилари меҳмонларнинг навбатдаги бурчак зарбасини бартараф этди.

  • 33'

    Рафиньянинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 31'

    Льоренте ҳимояда тўпни узоқлаштирмоқчи бўлиб уни тепиб юборди. Тўп жарима майдони чизиғи устида турган Пулишичга етиб келди. Бироқ Кристиан зарба бера олмади.

  • 30'

    Кристиан Пулишич жароҳат олган Ҳаким Зиеш ўрнига майдонга тушди.

  • 29'

    Ҳаким Зиеш жароҳат олди.

  • 27'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни тенглаштирди!

    Жеймснинг марказга узатган тўпини Жиру дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 26'

    Бэмфорднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Менди ушлаб олди.

  • 24'

    Лидсликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 22'

    Ҳимоячининг хатосидан фойдаланган Жиру тўпни эгаллаб, зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Вернер ва Хаверц комбинация уюштирмоқчи бўлди. Бироқ ҳимоячи уларнинг режасини пайқаб қолди.

  • 19'

    Айлинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 17'

    "Челси" футболчилари ҳужумни якунловчи нуқтани қўя олмаяпти.

  • 15'

    Бэмфорднинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    Бьелса шогирдлари ҳам чуқур прессинг уюштириб, рақибни ўз жарима майдони яқинида қийин аҳволда қолдирмоқда.

  • 13'

    Меҳмонлар навбатдаги ҳужумни зарба билан тугата олмади.

  • 11'

    Ўйин жуда баланд темпда давом этмоқда. Футболчилар марказда турмаяпти.

  • 9'

    Вернер дарвозага кириб кетаётган тўпга зарба берди. Тўп тўсинга тегди. Унинг иштирокисиз вазият гол билан тугаши мумкин эди. Тимо бу сафар жамоасига панд бериб қўйди.

  • 9'

    Диего Льоренте жароҳат олган Робин Кохни алмаштирди.

  • 8'

    Робин Кох жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 7'

    Тимо Вернер узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 6'

    Гол урган "Лидс" ҳужумга ўтишни тўхтатмаяпти.

  • 4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Лидс" ҳисобни очди!

    Менди ва Зума бир-бирига ишониб қолди. Натижада, Бэмфорд тўпни илиб кетди ва бўш қолган дарвозани ишғол этди

  • 2'

    "Аристократлар" эрта прессинг уюштирмоқда. Ўйин юқори темпда бошланди.

  • 1'

    Илк дақиқада олдинга ўтган "Челси" хавфли вазият яратди. Зиешнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!