Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди
Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби Ирода Тўлаганова яна бир нуфузли лавозимга сайланди. Ҳамюртимиз бугун Осиё теннис федерациясининг (ОТФ) вице-президенти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Тўлаганова ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган эди. Ортда қолган вақт мобайнида юртдошимизнинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ирода Тўлагановани мазкур нуфузли ҳамда шу билан бирга ўта масъулиятли лавозимга сайлангани билан табриклаб, ҳамюртимизнинг фаолиятида омад тилаб қолади.
Фикрлар