Иш пишди! Остон Ўрунов "Спартак"да ўйнайди

“Уфа” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов тез орада Москванинг “Спартак” клуби билан шартнома имзолайди.

"Чемпионат" нашри тарқатган хабарга кўра, клублар деярли келишувга эришиб бўлган. Ҳозирда москваликлар ўзбекистонлик футболчи билан шахсий шартнома борасида музокаралар ўтказмоқда.

Айтиш керакки, 19 ёшли Ўруновнинг айни дамдаги трансфери 900 минг еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум “Уфа” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди. Унинг бошқирдистонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okalaring
21/07/2020 22:02
Болага койил колиш керак! Шахсий амбициялари кучли, бу-яхши эмас, бирок интилиш хам кучли! Бу хислатига койил колмасликдан бошка илож йук. Ха, бошка илож йук, чунки болани уйинларида стабиллик йук. Гирт эгоист. Рус клублариги ундаги эгоизм дриблинг буп куринвотти. Аммо, болапакир учун самимий хурсандман, омадини берсин! Бир ниманидир исботламокчи булса, узига исботлавотти. Узбекистонда унга ухшаган болла жуда куп. Бирок, диенатни биринчи уринга куйишади, эркак-да! Болапакир эса, соккани арра килиб, олдинга юрвотти, вперёд, дерзай парень.