Искандар Шойқулов - "Андижон"нинг янги аъзоси!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қишки трансфер чоғида селекция ишларини давом эттираётган “Андижон” навбатдаги келишувга эришди.

Маълум бўлишича, "Бургутлар" ярим ҳимоячи – Искандар Шойқулов билан шартнома имзолади.

1993 йилда таваллуд топган футболчи охирги бир ярим мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоасида ўтказди. У ерда Шойқулов 38 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди.

Бундан ташқари, Искандар “Машъал”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна” каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.

Футболчи ҳозирга қадар фаолияти давомида 239 та ўйинда майдонга тушиб 8 та гол муаллифига айланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!