Иско қишда АПЛ клубига ўтади

"Реал" ярим ҳимоячиси Иско қишки трансферлар даврида жамоани тарк этади.

Tribal Football нашрининг хабар беришича, “Қироллик клуби” испаниялик футболчини кейинчалик 20 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беради. Айтиш керакки, ижарага оладиган жамоа Исконинг маошини тўлиқ қоплаши талаб этилади.

Исконинг агенти унга Англия ва Италиядан жамоа қидирмоқда. Унинг ўзи эса, “Эвертон”га ўтмоқчи.

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан бу мавсум Искога ишонмаяпти. Шу боис футболчи бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)